пул
билан улашинг
1. Олди-сотди ёки тўлов муомалаларида нарх, баҳо, қиймат ўлчови бўлган металл ёки қоғоз белги; ақча.
-
Қоғоз пул. Танга пул. Нақд пул. Пул майдаламоқ. Пул бўлса, чангалда шўрва. Мақол
-
Пули куйган қалампир чайнар. Мақол
-
Сидиқжон кечки пайт кўчага чиқмоқчи бўлган эди, Анзират хола, унинг пули йўқлигини билгандай, соч олдиргани пул берди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Йўлкирага пулимиз, пиёда қайтишга иложимиз бўлмаганидан қолиб кетдик. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
[Санавбар Хайринисога:] Сизга ҳам гапираман, пул учун имони ва қизини сотадиган отамга ҳам гапиравераман. Ҳамза, Туҳматчилар жазоси
2. Сармоя, маблағ.
-
Қурилишга пул ажратмоқ.
-
Пул-чи? Пул ҳам туғади. Жуда кўп туғади, тез туғади, айниқса, бу замонда пул сертухум бўлиб кетган. Ойбек, Танланган асарлар
-
Нуқул пул ва фойда кетидан қувсак-да, аммо одамларимиз руҳан қашшоқ бўлиб қолишса, бундай жамиятнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Газетадан
3. сўзлашув тили Иш ҳақи; маош.
-
Қоровул пули. Бугун пул оладиган кунимиз.
4. эскирган Баъзи ерларда ярим тийинга, баъзи ерларда бир тийинга тенг бўлган пул ўлчов бирлиги ва шу қийматдаги майда пулнинг ўзи.
-
Нарх билиб келган болага йигирма пул бериб, орқаси куймаганини олиш шарти билан нонга юборди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Йиқитган болаларга икки пулдан соврин бериб томоша қилиб ётган икки бойнинг бири шу — Ниёзмат ҳожи бўлиб, ҳаждан янги келган йиллари эди. А. Қаҳҳор, Сароб
5. Афғонистоннинг асосий пул бирлиги — афғонийнинг юздан бир улушига тенг майда пул, танга.
пул сўзи қатнашган жумлалар:
Пул бўлмоқ
-
Нарса сотсанг, пул бўлади, Эрта-индин кул бўлади. Мақол
Пул қилмоқ
-
Уйни безашдан бошқа нарсага ярамайдиган асбобларни йиғиштирдим, барини сотиб пул қилдим. Ойбек, Танланган асарлар
Пул(нинг) қадрсизланиши
-
Пулнинг қадрсизланиши суръатлари мунтазам равишда ва изчиллик билан пасайиб бормоқда. Газетадан
Бир (ёки икки, уч) пул
-
Бир пул бериб йиғлатдим, минг пул бериб тиндирдим. Мақол
-
Бу гаплар унга бир пул. Ҳамма унга бир пул.
-
Жўрабоев Юсуфийнинг далилларини бир пул қиладиган мақола ёзибди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
Турди ғилай олти йиллик тоат-ибодатини бир пул қилди. А. Кўчимов, Ҳалқа
Пулга чақмоқ
Пулни пул билан ўйнамоқ
Пулининг сассиғига ётолмайди
эскирган, китобий, айнан Кўприк.
пул сўзи қатнашган жумлалар:
Пули сирот
ПУЛ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PUL сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пул сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар