пуф
билан улашинг
тақл. с. Нафас олиш, ўтни ўчириш ёки алангалатиш ва иссиқ нарсани совитишда икки лаб орасидан кучли босим билан ҳаво чиқишида эшитиладиган товуш ва шу ҳаракатнинг ўзи ҳақида.
-
Мулла Саид Жалолхон бурнига қўнган пашшани қўлидаги рўмолча билан қўриш малол келди шекилли, остки лабини чўзиб, пуф деди. А. Қаҳҳор, Башорат
-
[Гулнор] Ёнидаги чироқни пуф деб ўчирди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Шунинг учун болалари касалманд кўринишаркан-да! Далавойнинг аёли пуф деса, учиб кетадиган, рамақижон экан. Ёшлик
пуф сўзи қатнашган жумлалар:
Пуф сассиқ
-
— Ёшроғини топдингизми? — деди Қимматхон [Умматалига] дабдурустдан. — Сен топганингдай, менга ҳам насиб қилгани бордир. Ҳар ким ўз кўнгли тортган ошни ичади. — Ҳо-о, — деди Қимматхон чўзиб, — энди мен пуф сассиқ бўлдимми? Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
ПУФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PUF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пуф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар