ҳурпай
билан улашинг
1. Тиккайган, тўзғиган ҳолат олмоқ (соч, жун, пат кабилар ҳақида).
-
Аравага, ундан бошқа, ярим яланғоч, сочлари ҳурпайган бир йигит ҳам ўтирди. Ойбек, Нур қидириб
-
Бўғот лабида бир-бирига қараб ҳурпайиб турган икки мушукнинг бири пишиллаб, кейин чақалоқнинг йиғисидек миёвлаб юборди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
қиз қараса, икки мусича ҳурпайиб олиб, бир-бири билан уришяпти. Ю. Шомансур, Қора марварид
2. кўчма Авзойи бузуқ, ёқимсиз қиёфага кирмоқ.
-
-Оғир ҳақорат билан тепамга ҳурпайиб келган Қоплонбеков, кучли қўллари билан юзимга бир туширди, — деди Пўлат. Ғайратий, Менинг ёшлигим.
-
Аммо Зайнаб ҳурпайиб, ҳеч ким билан сўзлашмай қўяр эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Лобар, жангга ҳозирланган хўроздай ҳурпайиб, панжаларини кенг ёйиб, Гулнознинг устига бостириб келди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Қишлоқлар ҳурпайган, сукунатга чўмган. Ҳ. Турсунқулов, Ҳаётим қиссаси
-
Ҳурпайган булут осилиб тураверди-ю, ёмғир ёғмади. А. Мухтор, Опа-сингиллар
ҲУРПАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HURPAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳурпай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар