ҳурмат
билан улашинг
1. Кимса ёки нарсага бўлган қадрлаш, улуғлаш туйғуси; шундай туйғули муносабат.
-
Ота-онага ҳурмат. Кексаларга ҳурмат. Устозларга ҳурмат. Ўз касбига ҳурмат.
-
Бу оилада ўзаро ҳурмат, ўзаро ёрдам, обрў-эътибор мужассамлашган. Газетадан
-
Ҳурмат инсонга меҳнат орқали, камтарлик, ҳалоллик орқали келади. Ёшлик
-
Меҳнатга ҳурмат ахлоқнинг энг юксак дастурларидан биридир Ойбек, Нур қидириб
2. Қозонилган, орттирилган ҳурмат; обрў, эътибор.
-
Элда ҳурмати зўр.
-
Мен ўз меҳнатим билан жамоада танилдим, ҳурмат қозондим. Газетадан
-
Эшитишимча, Ахсида ҳазрати олийни, ҳурматларига яраша маърака ўтказиб, қабрга қўйишганлар П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Оҳ, она тупроғим, ўсган жойларим, Кўнглимда сақланар ҳурматинг, қадринг. Миртемир
3. Ҳурмат (эркаклар ва хотин-қизлар исми).
ҳурмат сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳурмат қилмоқ
-
инсон ўзлигини билишни, ўзгаларни ҳурмат қилишни, одамийликнинг: самимийлик, меҳрибонлик ростгўйлик каби нодир фазилатларини ўзи-да мужассам этади. Газетадан
-
Меҳнатни ҳурмат қилиш самарали ва сифатли ишлашга интилиш ҳар бир йигит ва қизнинг бурчи ва вазифасидир. Газетадан
-
Бошқаси бўлса, қамчин билан солар эдим, лекин соқолинг оқини ҳурмат қилдим Ойбек, Танланган асарлар
Ҳурматини қилмоқ
-
Отангнинг ҳурматини қилиб, сени зовутимдан ҳайдамадим К. Яшин, Ҳамза
Ҳурмат тахтаси
-
Гаражимиздаги Ҳурмат тахтасига менинг ҳам суратимни қўйишмоқчи экан. С. Сиёев, Ёруғлик
ҲУРМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HURMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳурмат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар