ҳурковуч
билан улашинг
1. Ҳуркиш туйғуси кучли; ҳуркак; чўчийдиган (асосан ҳайвон ва паррандалар ҳақида).
-
Болалар яшикни ўрашиб тикилишаркан, ҳурковуч кўк қуён ғалвир сеткадан олхўридай йилтироқ кўзларини милтиратиб турарди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
2. кўчма Чўчиб, қўрқиб тинчсизланаверадиган (шахс ҳақида).
-
Унинг бундай тортинчоқлиги кўпларни ҳайрон қолдирса, баъзиларни ўз уясида қанот чиқармаган шунақа ҳурковуч бўлади! деган фикрга келтирарди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар
-
Баъзи ҳурковучларнинг сўзи билан айтганда, машина пахтани нобуд қилади Газетадан
ҲУРКОВУЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HURKOVUCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ҲУРКОВУЧ сўзига берилган маънолар
ҳурковуч сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
ҳурковуч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар