ҳусн
билан улашинг
1. Ёқимли, ўзига тортувчи тус, кўриниш; чирой, кўрк (инсон юз тузилиши, ифодаси, ранги ва шу кабиларга нисбатан).
-
Ҳусн тўйда керак, ақл кунда керак.
-
Гулшанбону Худоёр хонлигининг иккинчи даврида ўз ҳусни билан бир неча мартаба хоннинг илтифотига сазовор бўлган ҳарам канизларидан эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Содиқжон одобли, ақлли, қомат-у ҳуснда ҳам кўзи тушган қизларни қоқилтирадиган йигит эди. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди
-
Ташвиш қиз боланинг ҳуснини оларкан, шўхлигини ҳам, овозидаги латофатини ҳам қуваркан. С. Аҳмад, Уфқ
2. кўчма Ёқимли кўриниш; чирой.
-
Биз, этагимиздаги ямоқ кўрпадай, қишлоғимиз ҳуснини бузиб турган чўл парчасига сўнгги марта ҳужум қиламиз. Ўзбекистон қўриқлари
-
Кечаги чангбосди ёмғир табиатга ҳусн бериб кетганидек, одамларнинг ҳам баҳридилини очиб юборади. Н. Фозилов, Дийдор
3. кўчма Чирой бўлувчи нарса, чирой тимсоли; чирой.
-
Фарғона — Ўзбекистоннинг ҳусни, холи. Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Яхши йигитлар — армиянинг ҳусни! Шуҳрат, Шинелли йиллар
-
Каналнинг икки ёқаси бўйлаб қурилган икки қаватли бинолар шу қадар кўркамки металлурглар шаҳарчасига ҳусн бўлиб тушган эди. Н. Сафаров, Танланган асарлар
ҳусн сўзи қатнашган жумлалар:
Ҳусни ахлоқ
-
Имом, мактаб домласи ва бир мударрис ҳам, бу муносабат билан, болаларга ҳусни ахлоқни таълим [бериш] хусусида бир оз даҳанаки жанг қилишди. Ойбек, Танланган асарлар.
Ҳусни мутлақ
-
Уч кунлик ҳаётнинг неъматларидан қўл қоқиб, ҳусни мутлақнинг муҳаббати билан яшамоқ қадар улуғ бахт борми? Табиатнинг ўзи ҳусни мутлақнинг бепоён жилвалар кўрсатган улуғ кўзгусидир. Ойбек, Навоий
Ҳусни қабул
-
Биз бориб, онҳазратга жанобингизнинг дуонгизни эшиттирамиз; ҳусни қабулингизни, ижобатингизни уқтирамиз. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
ҲУСН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
HUSN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ҳусн сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар