пуфла
билан улашинг
1. Икки лаб орасидан кучли босим билан ҳаво чиқармоқ, дам урмоқ.
-
Чироқни пуфлаб ўчирмоқ. Шарни пуфлаб шиширмоқ. Халқ пуфласа, бўрон бўлар. Мақол
-
Рафиқ пуфлаган эди, [ҳуштак] жуда қаттиқ чуруллади. Бола бениҳоят суюнди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Эргаш ўрнидан туриб, чайла бурчагида илиғлиқ турган чопонини олиб, елкасига ташлади. Пуфлаб, чироқни ўчираётган эди, ташқарида мотор овози эшитилди. Ёшлик
2. Оғзидаги нарсани ўпкадан чиқаётган ҳаво оқими билан чиқариб, туфлаб ташламоқ.
-
Абдуманноп иштаҳа билан чайнаб турган гўштни пуфлаб ташлади. А. Қаҳҳор, Оғайнилар
-
У Саидийнинг шарбатини сўриб бўлди. Энди пўчоғини пуфлаб ташлаши керак. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Оғзи куйган одам қатиқни ҳам пуфлаб ичади, деган мақол бор. К. Қаҳҳорова, Чорак аср ҳамнафас
ПУФЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PUFLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пуфла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар