пуфак
билан улашинг
1. Суюқликда, суюқ массада ҳосил бўладиган, ичи ҳаво билан тўлган шаффоф шарча.
-
Совун пуфаклари.
-
Пайт баҳор эди, Ёмғир тушди-да, Томчидан улкан Бир пуфак шишди. Нурбек
2. Қайноқ сув ва бошқалар нарсадан куйиш натижасида терида пайдо бўладиган, ичи суюқликдан иборат оғриқли бўртиқ, пўрсилдоқ.
3. анат. Одам ва ҳайвонлар организмида суюқлик тутиб турувчи ёки суюқлик тўпланадиган юпқа қопчиқ.
-
Ўт пуфаги. Сийдик пуфаги.
-
Ўрта мия пуфаги одамда ва юқори ҳайвонларда бош миянинг нисбатан жуда оз қисмини ҳосил? қилади. Анатомия
4. Ичига ҳаво ёки енгил газ тўлдириб шиширилган, юпқа, чўзилувчан нарса; шар.
-
Бирпасдан кейин лагер устида думига каттакон пуфак боғлаб олган самолёт пайдо бўлди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
ПУФАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PUFAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пуфак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар