нома
билан улашинг
1. Расмий ёзишма, мактуб, хат.
-
[Маждиддин:] Мўминмирзони ўртага солиб, шаҳзода Бадиуззамонга нома юборинг. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий.
2. Адабий жанр: Шарқ мумтоз адабиётида реал ёки хаёлий-тўқима шахсга қарата шеърий мактуб тарзида ёзилган бадиий асар тури.
-
Ўзбек мумтоз адабиётида нома жанрининг пайдо бўлиши Хоразмий номи билан боғлиқ бўлиб, унинг Муҳаббатнома асари ана шу жанрда яратилган. Газетадан
3. Шу маънода қўшма отлар таркибига киради, масалан Бобурнома. Акбарнома, Жангнома.
нома сўзи қатнашган жумлалар:
Номаи аъмол
-
Азал котиблари ҳар мўминнинг манглайига номаи аъмолини ёзмишлар. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Нормат бинтни противогаз халтасининг устки чўнтагига солиб қўйди ва медалонни кўриб, номаи аъмолимнинг ҳаммаси шунда, деди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Мана, Зиёдилла уч соатдан бери ўз номаи аъмолини ёзяпти. Ҳ. Ғулом, Машъал
НОМА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NOMA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
нома сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар