номард
билан улашинг
1. Эркак эмас, мард бўлмаган.
-
Кўзларимга ишонмайман! Бегим, бу не ҳол? Нечун мардона кийим кийибсиз? — Номардлар кўпайиб кетгани учун мардона кийиндим. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Яхшиликни, адолат-инсофни билмайдиган, қўлидан тантилик келмайдиган; ноинсоф, виждонфуруш.
-
Номард одам, шу шу, жувон ишим битди, эшагим лойдан ўтди, деб унутиб кетадиган номардлардан эмасмиз, деб Хўжабековнинг олдига келиб турадиган бўлди. С. Анорбоев, Оқсой
3. сўк. Ярамас, аблаҳ, нокас.
4. Юраги йўқ, қўрқоқ.
-
Мард йигит қўли-да аждар ўлади, Номард одам ипни аждар билади. Фозил шоир
НОМАРД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NOMARD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
номард сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар