номер
билан улашинг
1. Бир турдаги предметларнинг ичида ҳар бирининг тартиб рақами.
-
Уй номери. Телефон номери.
-
Шукур, эл қатори эшигимда номер қоқилган. Ҳар қаерда бир юз-у олтмиш учинчи, деб хат ташласанг келади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Ҳужжат, рўйхатга олиш ва шу кабилар белгиси сифатидаги маълум рақамлар ёзилган ёрлиқ, тахтача.
-
Машина номери. Велосипед номери. Паспорт номери.
3. Кийим-кечак, пойабзал ва шу кабиларнинг катта-кичиклигини, ўлчамини билдирувчи рақам.
-
Мен ундан икки номер катта этик кияман.
4. Меҳмонхона, ҳаммом ва шу кабиларда алоҳида бўлма, хона.
-
— Меҳмонни меҳмонхонага олиб бордим. Унга икки хонали жуда яхши номер олиб қўйилган экан, — деди Мелибой ака. А. Қаҳҳор, Думли одамлар
-
Қўқонда номерда бир Ўрис инженер билан танишдим. Ойбек, Танланган асарлар
5. Театр, цирк, концерт ва шу кабиларнинг ҳар бир алоҳида ижро этиладиган қисми.
-
Программа номерини эълон қилмоқ.
-
Конферансе — ёшгина бир марий йигити чиқиб: — Концертимизнинг биринчи номерида ўзим машқ қилиб бераман, — деди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Авдеев навбатдаги масъулиятли номерни бажаришга тайёргарлик кўриш учун қўшни хонага кириб кетди. Фан ва турмуш
6. ҳарб. Тўпчилар, пулемётчилар гуруҳида маълум хизматни бажарувчи жангчи.
номер сўзи қатнашган жумлалар:
Номери ўтмайди
-
Ҳар қандай йўл билан ўз ишингизни битириш пайида бўласиз. Энди номерингиз ўтмайди, оғайни, ҳа, билиб қўйинг. Мен сизнинг дўстингиз эмасман, — деди Нуриддин. О. Ҳусанов, Дўстлар.
НОМЕР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
NOMER сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
номер сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар