пушта
билан улашинг
1. қ.х. Ёнма-ён жўяклар орасидаги, одатда қатор қилиб экин экиладиган узун ер бўлаги, экин палак отиши учун қолдирилган бўш жой.
-
Қовун пуштаси.
-
Бир-икки қадам юргандан кейин эса, бирдан помидор пуштасида кундадай ғўдайиб турган эрига бир қаради-ю, юришиниям, юрмаслигиниям билмай қолди. А. Кўчимов, Ҳалқа
-
Қиз қошиқдай қора туфлисининг учи билан эгат пуштасини шиббалади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
2. Икки ток қатори орасидаги ёки иш-ком ўртасидаги бўш жой.
-
Боғда саккиз узун ишком, ҳаммасининг поялари яхши ишланган, пушталари чопилган. Ойбек, Танланган асарлар
ПУШТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PUSHTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пушта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар