пучак
билан улашинг
1. 1 Ичи бўш; пуч.
-
Пучак шар. Баллон пучак бўлди.
2. кўчма Ҳеч нарсага арзимайдиган, қиммати тушиб кетган; қадрсиз, пуч.
-
[Ғофир:] Бу ёруғ дунёга нима учун келдик? Наинки муҳаббат, дўстлик, мурувват, одамгарчилик деган улуғ гапларни бозорга олиб чиқсалар, пучак пулга сотсалар! Ҳамза, Бой ила хизматчи.
3. кўчма Асоссиз, пуч.
-
У [Машҳадий] султонларни, бекларни пучак, лекин кўз қамаштиргич ялтироқ сўзлар билан мадҳ этмоққа моҳир. Ойбек, Навоий.
4. Қўлидан иш келмайдиган; қуруқ.
-
Шундай улуғ ишларда кишиларнинг сараги саракка, пучаги пучакка чиқади. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар.
ПУЧАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
PUCHAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
пучак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар