фиғон
билан улашинг
Қаттиқ хафа бўлиш, қайғуриш, алам чекиш туфайли юз берадиган йиғи-сиғи; нола, фарёд.
-
Она фиғон билан югуриб келиб, миршаб қўлига осилди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Қурбонинг бўлайин, эй онажоним, Сенинг фарёдларинг — менинг фиғоним. М. Юсуф, Уйқудаги қиз
фиғон сўзи қатнашган жумлалар:
Фиғон чекмоқ (ёки тортмоқ)
-
Танбур мунгли товушда фиғон чека бошлади. Э. Усмонов, Ёлқин
-
Қандайдир ҳашарот чийиллаб фиғон чекади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Бу ерларда қайғу муттасил кезар. Бу ерда шамоллар тортарди фиғон. Ғ, Ғулом
Фиғони ошмоқ (ёки чиқмоқ)
-
Буни кўрган Гулчеҳранинг фиғони ошди, чин юракдан ачинди. Газетадан
-
Ашурали қизнинг бўш келмаётганлигидан фиғони ошди. Шарқ юлдузи
-
Фиғони чиқиб Жалиловнинг ўзи етиб келди. И. Раҳим, Зангори кема капитани
Фиғони фалакка (ёки кўкка, осмонга) чиқмоқ (ёки кўтарилмоқ)
-
Инобатнинг фиғони фалакка чиқди. Ж. Шарипов, Саодат
-
Чолнинг фиғони кўкка чиқиб, уларни олдига солиб қувиб кетди. Ҳ. Аҳмар, Ким ҳақ?
ФИҒОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
FIG‘ON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
фиғон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар