банорас
билан улашинг
1. Материали, тўқилиши ва пишиқлиги жиҳатдан беқасамга ўхшаш, аммо гуллари билан фарқланувчи, қўлда тўқилган газлама.
-
Банорас тўн. Банорас паранжи. Банорас чопон.
-
Эгнида қизғиш банорас тўн. С. Сиёев, Аваз
-
Эгнимга оқ дока кўйлак, оқ банорас нимча кийгизиб, бошимдаги дўппи ўрнига оқ дока рўмол ўратдилар. Ойдин, Ҳикоялар
-
— Сизни ҳар замонда извошда духоба, банорас паранжиларда кўриб қолардик, — деди Ўғилой опа. С. Юнусов, Кутилмаган хазина
2. кўчма Банорас рангидек кумушранг оқ тусли, шунингдек, оч пушти, сариқ, яшил рангли.
-
Атроф зим-зиё, фақат тиниқ, банорас осмоннинг у ер-бу ерида юлдузлар милтиллайди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Осмон гардишининг туби аста-секин ёришиб, банорас уфққа қизғиш ранг ёйила ётибди. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
-
Осмон жуда тиниқ, банорас экан. А. Мухтор, Чинор
БАНОРАС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BANORAS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
банорас сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар