оқартир
билан улашинг
1. Оқармоқ феълининг орттирма нисбати.
-
Уйни оқартирмоқ.
-
Пешиндан бери ёға-ётган ҳўл қор том бўғотларини, ариқ бўйларини оқартирди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Оғир меҳнат ва оиладаги бахтсизлик Мастура холанинг сочларини бевақт оқартириб, мусичадай ювош қилиб қўйган. А. Кўчимов, Ҳалқа
2. махс. Қалай югуртирмоқ, қалай югуртириб, металл буюмлар сиртини қопламоқ.
-
Мис тоғорани оқартирмоқ.
3. Турли ашёларнинг оқлик даражасини кучайтириш учун баъзи технологик жараёнларни амалга оширмоқ.
4. кўчма Билим-маърифат бермоқ, онгини оширмоқ.
-
Қора элларни оқартирмоқлик учун Белни маҳкам боғлаб ишлов кун, бу кун. Ҳамза
ОҚАРТИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
OQARTIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
оқартир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар