тақир
билан улашинг
1. от Геогр. Қаттиқ қатқалоқ билан қопланган ер.
-
Туя қувласа, шудгорга қоч, Илон қувласа — тақирга.
-
Қум уюмлари орасида нуқул гилдан ҳосил бўлган майдонлар учрайди. Бундай жойлар тақир деб аталади. Ўзбекистон географияси
-
Оқмаган дарёнинг номидир тақир. А. Орипов, Йиллар армони
2. сифатдош Гиёҳ ўсмайдиган ёки деярли ўсмайдиган; яйдоқ, яланғоч.
-
Тўғри, олти-етти йил илгари бу жойлар — Қарши чўли тақир ердан фарқи йўқ эди. Ўзбекистон қўриқлари
3. сифатдош Ўт-ўлансиз, ўт-ўлани ердан кўринмайдиган (ўсмаган) даражада.
-
Қўнишдаги тақир ялангликда куни билан тўйиб ўтлаган қўй-эчкилар кавш қайтариб ётибди. С. Анорбоев, Оқсой
4. сифатдош Сочи, жуни, туки йўқ; туксиз.
-
баъзи ўртоқларнинг алдамчилигини кўрганда, тақир даҳанимга соқол чиқиб кетишига оз қолди. Муштум
-
Жамшид шундоқ дераза тагида, тақир гилам устида ухлаб қолди. Ш. Холмирзаев, Тоғларга қор тушди
5. сифатдош Кўчма Ҳеч нарса тўшалмаган; яланғоч.
-
Тақир ерда ухламоқ.
-
Йўлдош ака тақир шолчага, худди саккиз қават кўрпачага ўтиргандай, бамайлихотир ёстаниб олди. Ҳ. Назир, Васият
6. равиш Сира, асло; мутлақо, бутунлай.
-
Бу ишдан тақир хабарим йўқ.
-
[Нодира:] Уй анжомларим, кийимларим кўзимга тақир кўринмади. Ҳамза, Майсаранинг иши
-
— Кўз тикиб турган ерларимиз эски ариқданки сув ичолмайди, янги ариқдан тақир ичолмайди, яна азалгидай қақраб ётаверади, — деди Хасан сўфи. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Мумкинми, айтгин ахир? Бу иш ярамас тақир. Қ. Муҳаммадий
7. Сира қолдирмасдан, тозалаб, қиртишлаб; тозаланган.
-
Сочини тақир қирдирган бир киши сал жилмайиб қараб турарди. С. Анорбоев, Оқсой
-
У киши [бой] шўрвани пиширади, лекин мойини сузиб ичади, гўштини ейди, менга тақир суяк билан бир коса жирсиз сув келтиради. Ойбек, Танланган асарлар
8. шева Чала туғилган чақалоқнинг териси.
тақир сўзи қатнашган жумлалар:
Тақири чиқмоқ
-
Мол оралаб кетган анғизларнинг аллақачон тақири чиққан. Н. Қобил, Унутилган соҳиллар
ТАҚИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAQIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тақир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар