тақлид
билан улашинг
1. Шахс ёки нарсанинг овози, хатти-ҳаракати ва шу кабиларни иложи борича аниқлик билан, ўзидай қилиб айтиш, бажариш; ўхшатма овоз, ҳаракат қилиш.
-
Шодон аскиялар, пайров ва тақлид Даврани порлатар мисоли чироқ. А. Исроилов
-
Минг йилдирким, булбул каломи Ўзгармайди, яхлит ҳамиша. Аммо шўрлик тўтининг ҳоли Ўзгаларга тақлид ҳамиша. А. Орипов, Йиллар армони
2. Ижод, фаолиятда ўзгаларга эргашиш, ўзгалар намунаси асосида иш олиб бориш.
-
Тақлид эса, аксинча, бошқа ёзувчига кўр-кўрона эргашиш, унда тасвирланган ҳаёт лавҳаларини ўзлаштириб, механик сурат-да кўчиришга олиб келади Ғ. Саломов, Таржима назариясига кириш
тақлид сўзи қатнашган жумлалар:
Тақлид қилмоқ (ёки этмоқ)
-
У қишлоқ корчалонлари ва боёнларининг юриш-туришларини, қилиқларини жуда дўндириб тақлид қилади. Ҳ. Шамс, Душман
-
Фрисларнинг одатлари, юриш-туришларини артистлардек ҳаракатлар билан жонли тақлид этиб, масхара қилар эди. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Ёмонни танқид қилади, яхшига тақлид қилади. Мақол
-
Бола тақлидчи бўлади, у ўз отасига тақлид қилишга ҳаракат қилади. С. Зуннунова, Янги директор
Тақлид сўз ёки тақлидий сўз
ТАҚЛИД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAQLID сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тақлид сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар