тақозо
билан улашинг
Бирор ҳолатдан, вазиятдан келиб чиқадиган талаб.
-
Замон тақозоси. Ҳаёт тақозоси.
-
Тақдир тақозоси билан Акмал шаҳарда яшаб қолди. М. Ҳазратқулов, Журъат
-
Козим энди хизмат тақозоси билан Ширинбулоқдаги баъзи ишларни адолат қилгани кетяпти. Э. Усмонов, Ёлқин
тақозо сўзи қатнашган жумлалар:
Тақозо қилмоқ (ёки этмоқ)
-
Меъмор ҳозирги ёшларнинг эҳтиёткор ва пухталигини кўриб таажжубланар, замон шуни тақозо қилаётир, деб ўшқирди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Абдураҳмонни топиб айт, бор одамларни шаҳардан тезда кўчирсин, фурсат чекинишни тақозо этади. С. Кароматов, Бир томчи қон
ТАҚОЗО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAQOZO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тақозо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар