тақсим
билан улашинг
1. Қисмга, улушга бўлиш; бўлиш.
-
Иш тақсими. Даромад тақсими.
-
Қазув тақсими бой учун ҳам, камбағал деҳқон учун ҳам баравар бўлиб, минг таноб ери борга ҳам, чорак таноб ери борга ҳам бир эди. Ж. Шарипов, Хоразм
2. кам қўлл. Бўлинган қисм; улуш.
-
Эккан-да, тикканда ғойиб Ҳошимбой хирмонда ҳо-зир бўлар, ҳосилнинг учдан икки тақсимини ўзига оларди. Н. Сафаров, Оловли излар
3. эск. мат. Бўлиш амали, бўлиш.
-
Уч тақсим олти (
тақсим сўзи қатнашган жумлалар:
Тақсим сон
Тақсим қилмоқ (ёки этмоқ, айламоқ)
-
Шундан сўнг улар ўртасида иш тақсим қилинди. Ойбек, Танланган асарлар
-
боя жўякларга чим босиб, сув тақсим қилаётганда, кийимлари шилта бўлиб кетса ҳам, бир оғиз индамади. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Аслида тупроқни одил табиат Тақсим айлаган-ку ер юзига тенг. А. Орипов, Юртим шамоли
-
Берилган сонни бешга тақсим қилмоқ.
ТАҚСИМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TAQSIM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тақсим сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар