тип
билан улашинг
1. Муайян бир турдаги (гуруҳдаги) нарсаларнинг муҳим белгиларга эга бўлган намунаси, шакли, модели.
-
Бизнинг вазифамиз — чўлда шаҳар типидаги посёлкалар қуриш, обод қишлоқ барпо этиш. Ўзбекистон қўриқлари
-
Тупроқлар шўрланиш типига кўра, асосан, хлор-сульфатли, баъзан сульфат-хлорли бўлади. Фан ва турмуш
2. биология Ҳайвонлар систематикасида: келиб чиқиши жиҳатидан ўзаро қариндош, ягона тузилиш шаклига эга бўлган ҳайвонлар синфларини бирлаштирадиган олий систематик категориялардан бири.
-
Бўғимоёқлилар типи.
3. Ижтимоий, касбий, ахлоқий ва бошқалар белгиларнинг умумийлигига кўра бирлашадиган кишиларнинг ёрқин вакили.
-
Камтар, ижтимоий тадбиркор — илғор кишилар, халқ вакили сифатида, ижтимоий тараққиётга улкан ҳисса қўшган янги типдаги одамлар-дир. Н. Сафаров, Оловли излар
4. Адабиёт ва санъатда: бир турдаги кишиларнинг характерли, умумлашма белги-хусусиятларини акс эттирадиган, мужассамлаштирадиган образ.
-
Теманинг қаҳрамони қилиб олинган типнинг, меҳнатни санъат даражасига кўтара олган одамнинг харак-терини бўрттириб бера олиш керак. Н. Сафаров, Оловли излар
-
Ўзбек прозасида прототипдан адабий тип яратишнинг ранг-баранг кўринишлари бор. ЎТА
5. сўзлашув тили Ўзига хос (кўпинча салбий) хусусиятга эга бўлган одам.
-
Мана бу типга отни бер десам, бермади. Мени тутиб сўкди. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
ТИП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TIP сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ТИП сўзига берилган маънолар
тип сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
тип сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар