тинчлик
билан улашинг
1. Ғала-ғовур, шовқин-сурон кабилардан холи, тинч ҳолат.
-
Ҳамма ёқ тип-тинч ора-чора узоқдан келган бола йиғиси бу тинчликни бузгандек бўлар эди. А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Аммо Салимнинг кутгани чиқмади, қўрғонда аввалгидай тинчлик, жимжитлик. Ойбек, Танланган асарлар
2. Кишини безовта қилмайдиган, тинч, осойишта ҳолат.
-
Уч кундан бери ямоқчининг уйида тинчлик йўқ. Болалари қўрқиб, кўчага чиқмайдилар. Ойдин, Ҳикоялар
-
Гулнор шу топда ёлғизликни, тинчликни истар эди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Уриш-жанжалсиз, тинч ҳолат; ҳамма нарса меъёрида, жойида (одатда, ҳол-аҳвол ҳақидаги сўроққа жавоб тарзида қўлланади).
-
— Хўш, Содиқ полвон, ишлар қалай, Тошкентда нима гаплар бор? — Нима гаплар бўлсин, Тошкентда тинчлик. Баҳона билан Тошкентни ҳам кўриб олдик. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
— Ҳа, Бўтабой ака, бемаҳалда нима қилиб юрибсиз? Тинчликми? — Тинчлик, — деди Бўтабой ва отнинг жиловини унинг қўлидан олди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Уруш, ўзаро зиддиятли тўқнашувлар ва шу кабилардан холи шароит, тинч шароит.
-
Бутун дунёдаги бизга ўхшаш меҳнаткашлар билан бир сафда урушга қарши, тинчлик учун курашмоқ бурчимиз. Ойбек, Нур қидириб
-
Тинчлик учун кураш тобора қизғин тус олмоқда. Аёлларга ҳам, болаларга ҳам — ҳаммага тинчлик керак. Саодат
тинчлик сўзи қатнашган жумлалар:
Тинчлик бермаслик
-
Тўғри, улар бой, жуда бой. Аммо улар Гулнорга тинчлик бермайди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Девонага бир пиёла чой ичишга ҳам тинчлик бермадилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар;
-
Бу савол Бобоқулга маҳкам ёпишиб олди, бу тўғрида нечоғли ўйламасликка тиришмасин, юрса ҳам, турса ҳам тинчлик бермасди. С. Анорбоев, Оқсой
-
Орадан қанча йиллар ўтса ҳамки, ҳамон мана шу ҳикоя менга тинчлик бермайди. Газетадан
Тинчлик борми?
-
— Ҳой, тинчлик борми, йўқми? — Ахир бола касал-ку. — Касал бўлса, йиғлатмагин. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар
ТИНЧЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TINCHLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тинчлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар