Izoh.uz сайтида тинч сўзининг изоҳи ва маънолари

тинч

сф

1. Ғала-ғовур, шовқин-сурон, тўс-тўполон ва шу кабилардан холи.

  1. Атроф тинч. Ўткинчилар оз. Анҳор ёқасида, толлар орасида иккита оқ эчки ўтлаб юради. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Ажойиб кеча бўптими? Тинч, ойдин, шабада! П. Турсун, Ўқитувчи

  3. [Аҳмад] Шовқин-суронли, серқатнов кўчаларни ёқ-тирмас, сал айланиш бўлса ҳам, тинч, сал-кин хиёбонларни танларди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат

  4. Қизиқ, кечагина денгиз эди тинч, Қаърига олмоқда бугун зилзила. Г. Жўраева, Иқбол

2. Киши ҳаёти, фаолиятида унга салбий таъсир кўрсатмайдиган, безовта қилмайдиган, ғам-ташвишдан холи.

  1. Меъмор [уста Нусратга] қолган умрини бир чеккада тинч-гина, ғарибона ўтказмоқчи эканини айтди. Мирмуҳсин, Меъмор

  2. Қишлоқ кўчаси тинч, қизи бўлса кичкина эмас районда бўладиган кенгашларда қатнашиб, алламаҳалда уйига келадиган кунлари бўлган-ку. Р. Файзий, Чўлга баҳор келди

  3. Ўртоғингизга айтинг, шу ҳужрасини биздан аямасин. Шу ерда тинчгина яшайлик! Ойбек, Танланган асарлар

  4. Ўт-тиз йилдан бери шу ердамиз, ҳали бирон кори ҳол бўлгани йўқ. Бу ер тинч жой. Мирмуҳсин, Меъмор

3. Уриш-жанжалсиз, туриш-турмуши осойишта.

  1. Қўшнинг тинч — сен тинч. Мақол

  2. Ўзларига тўк, бекам-у кўст, тинч яшашади, икки куёв кўрган, неваралари бор. Р. Файзий, Таъзим

  3. Нисо бувининг қизлари туфайли неча мартаба қўйди-чиқди бўлиб олди. А. Қаҳҳор, Бошсиз одам

4. Беташвиш, осойишта ҳолат; тинчлик.

  1. Шу [Саодатхон] келгандан бери тинчимиз йўқолди. С. Зуннунова, Янги директор

  2. Ўзим майли, уй-ичимнинг тинчи кетди Т. Йўлдош, Аттанг

  3. Чунки бу қўлга тушмаса, яна одамларнинг тинчини бузиб, жиноятини давом эттираверади. М. Юнусов, Қутилмаган хазина

тинч сўзи қатнашган жумлалар:

Кўнгли тинч

Кўнгли хавотирлик, безовталикдан холи.
  1. Худога минг қатла шукур, ўзимнинг кўнглим тинч, бировни бир нарса дейишликка ҳаддим йўқ. А. Мухтор, Опа-сингиллар

Ўзига тинч

Уй-рўзғори, ҳаёти меъёрида, ўзидан тинган.
  1. Наби полвон ва бошқа ўзига тинчроқ кишиларнинг ҳовлилари меҳмон қўнарлик бир ҳолга келтирилган эди. С. Айний, Қуллар

Қулоғи тинч

Ташқи томондан бўладиган турли гап-сўз, машмашалардан холи.
  1. Ўзингдан чиққан балога, қайга борай давога! Шаҳарда юргани ҳам дуруст экан, қулоғимиз тинч эди. Уйғун, Навбаҳор


ТИНЧ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

TINCH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
2516
Сўзнинг тескари ёзилиши
чнит
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
220

тинч сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
тинч сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, тинч сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+