тинка
билан улашинг
Куч-қувват, мадор, мажол.
-
Иситмалайвериб беморнинг тинкаси қолмади.
-
Кун ботишга яқин иккинчи тўнкани ҳам қулатдим. Жуда тинкадан толган эдим, уҳ деб бориб, ўрнимга чўзилдим. Ғ. Ғулом, Шум бола
тинка сўзи қатнашган жумлалар:
Тинкаси қуримоқ
-
Ҳар битта ғиштни, ёғочни, ҳар бир кўза сувни пастдан олиб чиққунларича тинкалари қуриб кетарди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Жазирама иссиқ кунлари менинг тинкам қуриб, соя жойни ахтариб қоламан. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Урушдан халқнинг тинкаси қуриди.
-
Ўзаро қирғин, ҳарбий юришлар, ўлпон-у ушр солиқлари раиятни тобора қашшоқлаштириб, тинкасини қуритди. Мирмуҳсин, Меъмор
ТИНКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
TINKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
тинка сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар