давом
билан улашинг
1. Бирор иш-ҳаракат, ҳодиса, воқеа ва шу кабиларнинг узлуксиз жараёни, бориши.
-
Кузатишлар Марс-1 космик станцияси ҳаракатининг давоми нормал эканини кўрсатди.
-
бу одам уч йилдан бери ғулдираб келган, ҳозиргиси шунинг давомидай эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Табиатдир менинг давомим, Туташ эрур бағрим бағрига. Х. Даврон, Болаликнинг овози
2. Тўхтатилган иш-ҳаракат, ҳодиса, воқеа ва шу кабиларнинг қолган (ҳали давом этиши лозим ёки мумкин бўлган) қисми.
-
Ҳикоянинг давоми. Кечаги гапнинг давоми.
-
Қудрат хатнинг давомини ўқиёлмай қолди. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
гапнинг давомини айтолмай қолди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Бирор нарсанинг маълум жойидан кейинги қисми, кети.
-
Йўлнинг давоми. Чизиқнинг давоми.
4. 3-ш. эгалик ва ў.-п. к. аффикслари билан кўмакчи вазифасида қўлланади.
давом сўзи қатнашган жумлалар:
Давом этмоқ (ёки қилмоқ)
-
Ортиқча от-араваларимиз қирдаги сомонлар билан бундаги қуруқ бедаларни ташишда давом қиладилар. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой;
-
Бу ҳол тушга қадар давом этди. К. Яшин, Ҳамза
-
Шундай шиддатли жанг кун бўйи давом этди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Ўйин-кулги ярим кечагача давом этди. А. Қаҳҳор, Асарлар;
-
Очил индамай ёзишда давом этди. П. Қодиров, Уч илдиз
-
Ғанижон беихтиёр орқасига қаради-ю, яна йўлида давом этди. А. Қаҳҳор, Асарлар
Давом феъли
-
Ўтган замон давом феъли иш-ҳаракатнинг такрорланганлигини, давом этганлигини англатади. Ўзбек тили дарслиги
ДАВОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DAVOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ДАВОМ сўзига берилган маънолар
давом сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
давом сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing