жияк
билан улашинг
1. Дўппи, тўн ва шу кабиларнинг четига тутиладиган махсус энсиз тасма.
-
Қўлда тўқилган жияк.
-
Унинг узундан-узун оппоқ соқоли, ёқаси очиқ оппоқ яктаги, дўпписининг оппоқ жияклари, офтобда қорайган кенг кўкраги — ҳаммаси чангга ботган эди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли
-
У [Болта аравакаш] дўпписининг жиягини қайтариб, шоҳи белбоғ билан боғлаб олган. К. Яшин, Ҳамза
2. Бирор нарсанинг гир атрофи, чети.
-
Мурод унинг жияклари қизарган кўзларига термилди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар
-
Жиякларида бойчечаклар ўсиб ётган нам сўқмоқдан оқ отли йўловчи жадал кетяпти. Ш. Холмирзаев, Оқ отли
ЖИЯК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JIYAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жияк сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан ЖИЯК сўзига берилган маънолар
жияк сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар