живир-живир
билан улашинг
такр. с. Кўзни қамаштирадиган даражада товланувчи, жуда майда ва кўп нарсаларни билдиради.
-
Саратон живир-живиридан кўз толиқади. Лекин ғўзалар тиззага уриб, қийғос кўсаклаб ётибди. Ўзбекистон қўриқлари.
-
Қамчи янги қизил тўн кийган. Ҳошиясига аллақандай живир-живир гул нақшланган. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Денгиз сатҳи живир-живир олтин юлдузлар билан тўлиб кетди, улар ҳам булар орқасидан чопишади. Ҳ. Зиёхонова, Биринчи мактуб
живир-живир сўзи қатнашган жумлалар:
Живир-живир товланмоқ
-
Унинг [бойнинг] шоҳи яктаги қуёшда живир-живир товланиб, учқунланиб ялтирар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Булоқ, суви айниқса ойдинда шиша каби ялтирар, живир-живир товланарди. Р. Азизхўжаев, Яшил чайла.
Живир-живир қилмоқ
ЖИВИР-ЖИВИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JIVIR-JIVIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
живир-живир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар