жисм
билан улашинг
1. физика Маълум жойни эгаллаб, ишғол қилиб турган материя, модда.
-
Қаттиқ жисмлар.
-
Алломалар ҳандаса-ю риёзиёт ва ёки шифо илмида эмас, оддий бир жисмдан ҳам ҳикмат топардилар. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Товуш турли жисмларнинг тебраниши жараёнида вужудга келади. Фан ва турмуш
2. мат. Фазонинг ҳамма томондан берк сирт билан ўралган бир қисми.
-
Геометрик жисмлар.
3. Тан, тана; вужуд.
-
[Навоий:] Эшит, Мансур! [Мансур:] Бутун жисмим қулоқдир. Уйғун ва И. Султон, Алишер Навоий
-
Жасорат тимсоли Икардир абад, Жисми гар ўтларда кетгандир ёниб. А. Орипов
жисм сўзи қатнашган жумлалар:
Исми бор-у, жисми йўқ
Исми жисмига мос (ёки монанд, муносиб, ярашган)
-
Бригада аъзоларидан яна бири исми жисмига монанд Барно Ҳожиевадир. Ф. Нуруллаев, Бўз йигит
ЖИСМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JISM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жисм сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар