боғли
билан улашинг
Боғи, боғчаси бўлган, боғроғли.
-
беш ҳўкиздан бир қўшини, боғли ерларининг ярмини ўғлига ажратса, унинг юки анча камаяди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Қирқ кеча, қирқ кундуз йўл юриб, бир боғли ерга етди. Баҳром ва Гуландом
1. Боғланадиган, боғичи бўлган.
-
Боғли тўн.
2. айнан Боғлиқ.
-
[Элмурод] Ўзининг кичкина бир қишлоқда олиб бораётган иши амалга оширилаётган буюк план билан боғлиқ эканини фаҳмлагач, бениҳоя фахрланди. П. Турсун, Ўқитувчи
боғли сўзи қатнашган жумлалар:
Қўли (ёки қўл-у оёғи) боғли
-
Токайлар биз юрамиз Қўл-у оёқ боғли? Ҳамза
Кўзи боғли
-
Буни қарангки, бутун бобокалони билан бу дунёга икки кўзи боғли келиб, боғли кетган чорвачи қашшоқнинг боласи — дўхтир! С. Анорбоев, Оқсой
БОҒЛИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOG‘LI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
боғли сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар