қобилият
билан улашинг
1. Билим, кўникма, малакалардан фарқли ўлароқ, шахс-нинг муайян фаолият юзасидан лаёқати ва унинг иш уддалай олишидаги субъектив шарт-шароитларни ифодаловчи индивидуал руҳий ва жисмоний хусусиятлари.
-
Самандар ўзини идора этиш қобилиятидан тамоман маҳрум бўлган эди. С. Кароматов, Қалбингда қуёш
2. Истеъдод, талант.
-
Ғафур Ғуломнинг бу қадар ҳозиржавоблиги, қобилиятининг сири нимада эди? Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Араббой ёмон ўқигани билан яхши ташкилотчи, катта мансабларга лойиқ қобилияти бор. П. Турсун, Ўқитувчи
3. Умуман, лаёқат, қодирлик, қудрат.
-
Бошқариш қобилияти. Мудофаа қобилияти.
-
Водород бизга маълум бўлган табиий ёқилғилар орасида рекорд иссиқлик бериш қобилиятига эга. Газетадан
ҚОБИЛИЯТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOBILIYAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қобилият сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар