қичқир
билан улашинг
1. Жуда кучли, жарангли овоз чиқармоқ; бақирмоқ.
-
— Ёлғон! — Ғуломжон даҳшатли қичқирди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Поезд қичқирганини эшитиб, юрагим бир орзиқиб кетди. Шуҳрат, Шинелли йиллар
2. Қаттиқ овоз билан чақирмоқ.
-
Поезднинг очиқ деразасидан кимдир Абдураҳмон, деб қичқирди. С. Сиёев, Ёруғлик
3. Чақирмоқ (хўрознинг товуши ҳақида).
-
Қўндоқдаги хўроз чўзиб-чўзиб қичқирди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
4. кўчма Ҳаммага овоза қилмоқ, жар солмоқ.
-
Масъул ишчиларнинг шу чиқишлари тўғрисида газеталар бир неча ҳафталаргача қичқирди. А. Қаҳҳор, Сароб
қичқир сўзи қатнашган жумлалар:
Хўроз ҳамма жойда бир хил қичқиради
-
Ҳамма жойда хўроз бир хил қичқиради, деганлари рост экан. Бизда ҳам шундай. Муштум
ҚИЧҚИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QICHQIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қичқир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар