разведка
билан улашинг
1. геол. Ер ости бойликларини қидириш.
-
Битта янги газ-конденсат кони разведка қилинади ва очилади. Газетадан
-
Ҳатто олтин учун қидирув ва разведка ишларини ҳам шу нуқтайи назар асосида олиб бориб, давлатнинг юз минглаб сўм маблағини кўкка совуряптилар. С. Кароматов, Олтин қум
2. ҳарб. Душман ва унинг қўшинлари, уларнинг кучи, жойлашиши тўғрисида маълумот тўплаш учун айрим ҳарбий гуруҳлар, бўлинмалар ёки жангчилар томонидан олиб бориладиган тезкор иш, ҳарбий ҳаракат.
-
Разведка қилмоқ. Разведкага чиқмоқ.
-
Разведкага юбориб, душманнинг кучи, техникасини аниқлаш зарур бўлиб қолди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
-
Ҳар бир кўнгилли отряд разведка ишлари олиб борар, душман кучларини аниқларди. Н. Сафаров, Оловли излар
3. Шундай иш олиб борувчи ҳарбий қисм, бўлинма.
4. Ўзга мамлакатларнинг иқтисодий ва сиёсий ҳолатини ҳамда ҳарбий имкониятларини ўрганиш билан шуғулланувчи ташкилот.
РАЗВЕДКА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
RAZVEDKA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
разведка сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар