қодир
билан улашинг
1. Бирор ишга кучи, қудрати етадиган; қудратли.
-
Озод халқ, бахтиёр халқ, Ҳар бир ишга қодир халқ. Э. Раҳим
-
Уруш ҳар қанча даҳшатли бўлса ҳам, ҳаётни тўхтатиб қолишга қодир эмас. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
2. Имконияти бор (моддий ва бошқалар жиҳатдан).
-
Кўп оталар шу жузъий ёрдамга ҳар ҳафта уч тийин, беш тийин беришга қодир эмаслар. Ойбек, Танланган асарлар
-
Қурол ушлашга қодир ярадорлар ҳам ўқ отар! И. Рахим, Мангулик қўшиғи
-
Ҳозирча ўн жуфт маҳси беришга қодир эканини сўзлади. Ойбек, Танланган асарлар
3. Қодир (эркаклар исми).
ҚОДИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QODIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қодир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар