қоида
билан улашинг
1. Турли ҳодисалар ўртасидаги боғланиш ва муносабатларни ифодаловчи, маълум система, амал ва шу кабиларнинг асосини ташкил этувчи тартиб; қонун.
-
Сўз ясаш қоидалари. Илдиз чиқариш қоидаси (математика).
2. Бирор иш-ҳаракат, амалнинг қандай бажарилиши ҳақидаги расмий кўрсатма, йўл-йўриқ ёки умум томонидан қабул қилинган тартибот.
-
Агротехника қоидалари. Йўл қоидалари. Гигиена қоидалари. Кўча ҳаракати қоидалари.
-
Командир ротани бутун қоидага мувофиқ тартиб билан йўлга солди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Машҳур артист катта банкетларда кўп бўлган, меҳмондорчилик қоидаларини яхши биларди. С. Аҳмад, Юлдуз
3. Расм, одат.
-
Қадимдан қолган қоида.
-
Қамишкапаликлар одамларни бирор хусусиятлари билан таърифлашни афзал кўрадилар. Шу қоидага мувофиқ, кулранг-кўкиш кўзли эшонни ҳамма катта-кичик Зағчакўз домла деб атарди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Мулла Обид, бошқа ўзбек деҳқонларимиз қоидаси бўйича, меҳмонларга ўз қўллари билан пишиб етиштирган нарсалардан узиб олиш таклифида бўлди. А. Қодирий, Обид кетмон
ҚОИДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOIDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қоида сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар