қолдиқ
билан улашинг
1. Нарсаларнинг ортиб ёки сақланиб қолган қисми.
-
Бузилган шаҳар қолдиқлари. Папирос қолдиғи.
-
Душман қолдиқлари қаршилик кўрсатишни давом эттира бердилар. Н. Сафаров, Комиссар Қорабоев
2. Чиқит, чиқинди.
-
Нефт қолдиқлари. Қолдиқлардан тикилган кўйлакча.
-
Чувалчанг, асосан, ўсимлик қолдиқлари билан озиқланади. Фан ва турмуш
3. Йўқолиб кетган ёки ўтган, ўлиб бораётган воқеа-ҳодиса ва шу кабилардан қолган нишона, асорат.
-
Бўғма илонда тери остида салгина бўртиб турадиган орқа оёқ қолдиқлари бўлади. Зоология
4. кўчма Эскидан қолган дунёқараш, расм-русум, урф-одат ва шу кабилар; сарқит.
-
Феодализм қолдиқлари.
-
Йиллар давомида у [Юсуфжон] бугунги авлоднинг яшашига тўсқинлик қилаётган ўтмиш қолдиқларини кулги билан фош этади. Т. Обидов, Юсуфжон қизиқ
5. мат. Бўлув амалида ортиб қолган сон, миқдор.
-
5 га қолдиқсиз бўлинадиган сон.
6. Бухгалтерия ҳисобида муайян давр учун пул тушумлари ва харажатлар ўртасидаги айирма.
-
Корхона кассасидаги нақд пуллар қолдиғи.
ҚОЛДИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOLDIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қолдиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар