қолип
билан улашинг
1. Тикиладиган пойабзалнинг ичига қўйиладиган ва унинг катта-кичиклигини, шаклини белгилайдиган мослама.
-
Ёғоч қолип. Қирқинчи қолип. Этикни қолипга тортмоқ.
-
Унинг катта боши-да худди қолипга тортилган маҳсидай таранг турган чуст дўпписи ҳам бор эди. П. Турсун, Ўқитувчи
2. Амалий санъатда: безак нақшни қўйиб (тортиб), босиб ясаш учун ишлатиладиган махсус шаклдаги мослама; андаза.
3. махс. Қуйма детал ёки маҳсулотга шакл берадиган мослама.
-
Ғишт қолипи. Совун қолипи. Қозон қолипи. Қолипга детал қуймоқ.
-
Айвонда совунгарнинг қолипидай қотиб қолган ўртоқ Меҳмонов бу сўзларни эшитар экан, қўлини пахса қилиб, хотинига ўкира кетди. С. Абдулла, Обрўйим тўкилади
4. кўчма Андаза, шаблон.
-
Бир қолипдаги гап. Бир қолипда қурилган иморатлар.
-
Очиғини айтсам, уларни бир қолипда ишлашдан чекинишга мажбур қилишгача бориб етдик. Газетадан
5. кўчма Ҳад, чегара, меъёр.
-
Синфда бордир бир хил Эркатой, ҳаддан ошган, Шўхлиги суюқлашиб, Қолипдан ошиб-тошган. Ҳ. Назир
-
Одам тақдирини ҳал қилиш учун сизнинг қолипдан чиққан саволингиз торлик қилади. А. Мухтор, Туғилиш
қолип сўзи қатнашган жумлалар:
Ғишт қолип(и)дан кўчди
ҚОЛИП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
QOLIP сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
қолип сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар