боғлан
билан улашинг
1. Боғламоқ 1-9, 11, 12 феълларининг мажҳул нисбати.
-
Белига қўш белбоғ боғланган.
-
Умид — парвозга отланган лочин, умидсизлик — оёққа боғланган тош. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
-
Қиз ва йигит бундан қарийб икки йил бурун бир-бирларига самимий муҳаббат билан боғланган эдилар. Ойбек, Навоий
2. Боғламоқ 1, 2, 11, 12 феълларининг ўзлик нисбати.
-
Ипнинг учи боғланиб қолибди. Улар бир-бирига боғланиб қолган. Юқори идоралар билан боғланмоқ.
-
Лайло вафотидан кейин мен уларнинг оиласига қаттиқ боғланиб қолдим. М. Қориев, Ойдин кечалар
3. Бириктириб қўйилмоқ.
-
Гулноз бугунги қабулини тугатиб, ўзига боғланган маҳаллани айланишга боришга отланди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
боғлан сўзи қатнашган жумлалар:
Боғланган қўшма гап
-
Ўзаро тенг боғловчилар ёрдами билан боғланган содда гаплардан тузилган қўшма гап боғланган қўшма гап дейилади. Ўзбек тили дарслиги
Ипсиз боғланмоқ
-
Анвар ипсиз боғланиб, икки оёғи полга михлаб қўйилгандай, на у ёқ, на бу ёққа юролмай, ҳушини йўқотиб қўйган эди. З. Фатхуллин, Сўнмас юлдуз
Тили боғланмоқ
-
Тиллари боғланиб, ақлдан шошди, Алами Тўлабнинг ҳаддидан ошди. Гулихиромон
Қўли боғланиб қолмоқ
-
Косиб чоршанба куни бозор қилмаса, бир ҳафтагача қўли боғланиб қолади. Ойбек, Танланган асарлар
-
Орага қалин масаласи тушди-ю, қўли боғланди. Шарқ юлдузи
БОҒЛАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOG‘LAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
боғлан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар