боғлиқ
билан улашинг
1. Боғлаб қўйилган, боғланган, боғлоғлик.
-
Боғлиқ от. Ҳунарсизнинг қўли боғлиқ. Мақол
-
Раззоқ буқачининг ити ёввойи жийдага оёғидан боғлиқ турарди. С. Аҳмад, Жимжитлик
2. Бирор жиҳатдан, масалан, тобелик ёки алоқадорлик муносабати билан узвий равишда боғланган; алоқадор.
-
Тегирмоннинг айланиши юкига боғлиқ. Мақол
-
Ҳар бир нарсадан катта хулосалар чиқариш шоирнинг ақл уфқи кенглигига боғлиқ. Шукрулло, Сайланма
-
Умрнинг дарозлиги ҳам насл-у насабга боғлиқдир. Шарқ юлдузи
боғлиқ сўзи қатнашган жумлалар:
Боши боғлиқ
-
баъзи йигитлар Норбувига одам қўйишди. Бироқ Норбуви уларнинг ҳаммасига ҳам бир хил — икки оғиз сўз билан жавоб қайтарарди: Бошим боғлиқ. Ҳ. Шамс, Душман
-
Гулноз Йўлдошга унашилди, энди боши боғлиқ. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
махс. Арава ғилдирагининг тўғин учларини бириктириб тутиб турадиган қўшалоқ кегайи.
шева Шох-шабба, беда, буғдой, шоли каби чочиқ нарсаларни йиғиб боғлаш учун ўша нарсаларнинг ўзидан ёки новда, похол кабилардан эшилган боғ; белбоғ.
БОҒЛИҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOG‘LIQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
боғлиқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар