посбон
билан улашинг
1. китобий Бирор кимса ёки нарсанинг хавфсизлигини, дахлсизлигини таъминлаш учун постда турган киши; қўриқчи, соқчи, қоровул.
-
Бири кўк-да шунқор Бири чегарада юрт посбони. С. Абдулла
-
Шоир, тевараги Ширим қоровул бошлик, махсус посбонлар қўриқлаган ҳашаматли ипак чодирга кирди. Ойбек, Навоий
-
Нақшинкор дарвозанинг икки ёнида икки қуролли посбон шамдек қотиб турарди. М. Осим, Карвон йўлларида
2. кўчма Муҳофаза, ҳимоя қилувчи; сақловчи, ҳомий.
-
Саломатлик посбонлари (шифокорлар).
-
Ширин сўз, ширин муомала, ширин турмуш — саломатликнинг посбони бўлиб хизмат қилади. Газетадан
-
Малоҳат — ҳаё ёнида посбон. Газетадан
ПОСБОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POSBON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
посбон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар