посанги
билан улашинг
1. Тарози паллаларини тенглаштириш ёки идиш оғирлигини чиқариб ташлаш учун тарозининг бир томонига қўйиладиган қўшимча тош.
-
Тарозига посанги қўймоқ.
-
Тарозибон гангиб қолиб, посанги тошни шимининг чўнтагига солди. М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан
2. кўчма Тенглик, мувозанат.
-
Ашурмирзо посангисини йўқотиб, ерга ўтириб қолди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Ҳа, табиат адолатли, азизим, у доим тарозининг посангисини тенг ушлайди. Ёшлик
-
Муҳаббатда бой ила гадой Посангиси бир эмиш азал. М. Али, Боқий дунё
3. айнан Балансир 2.
4. Турли машина ва конструкцияларга таъсир қиладиган куч ва моментларни мувозанатлаш учун бириктириладиган қўшимча юк.
ПОСАНГИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POSANGI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
посанги сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар