пост
билан улашинг
1. Қўриқлаш ва мудофаа қилиш учун соқчига ёки соқчилар гуруҳига топширилган жой.
-
Майли, ёмғир, қор ёғсин, Ўз постимдан кетмайман. Аскарлик қасамимга Ҳеч хиёнат этмайман. Уйғун.
-
Майли, иғволарда ой ҳам тутилсин, Шу постда солдатсан, токи ҳаётсан. Ғ. Ғулом, Танланган асарлар
-
Биз, Ватан ҳимоячилари, ўз постимизда ҳушёр турсак, ҳеч ким бизнинг тинч ва осойишта ҳаётимизга рахна сололмайди. Газетадан
2. Муайян ҳудудни қўриқлаш, кузатиш учун қўйилган ёки ёрдам кўрсатиш учун уюшган кишилар гуруҳи.
-
Санитария постлари.
-
Ремонт технологиясини тубдан ўзгартириб, унда ремонт турлари бўйича постлар ташкил этилди. Газетадан
-
устахона халқ назорати пости қандай иш билан шуғулланаётгани менга қоронғи. Газетадан
3. Масъулиятли лавозим, мансаб, вазифа.
-
Директорлик пости. Раҳбарлик пости
-
— Аввал каттароқ постда ишлаганмисиз? — Э, йўқ, — деди у киши, соддалигимни кўриб, завқи келди чоғи, тиззаларига уриб кулди,- Бозорда оддий паттачи бўлганман. Н. Аминов, Қалтис хато
ПОСТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
POST сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ПОСТ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ПОСТ сўзига берилган маънолар
пост сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
пост сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар