эртак
билан улашинг
1. Халқ оғзаки поэтик ижодининг асосий жанрларидан бири; тўқима ва уйдирмага асосланган, сеҳрли-саргузашт ва маиший мазмундаги эпик бадиий асар; чўпчак.
-
Эртак айтмоқ.
-
Бир ариқда сут, иккинчи ариқда шарбат — эртакларда бўлади! С. Анорбоев, Оқсой
-
Илмий фантастик асарлар билан адабий эртаклар ўзаро яқин алоқададир. Фан ва турмуш
2. Ҳикоя, қисса, воқеа.
-
Унсин ҳамма воқеани — акаси билан Гулнорнинг севги эртагини кампирдан тўла эшитди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ёлғиз Тиктепа қишлоғидагина эмас, теварак қишлоқларда ҳам мулла Обиднинг эртаги, экиндаги муваффақияти оғиздан оғизга юриб кетди. А. Қодирий, Обид кетмон
ЭРТАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ERTAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эртак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар