Izoh.uz сайтида эрта сўзининг изоҳи ва маънолари

эрта

сф

1. рвш. Белгили, одатдаги, меъёрий вақтдан анча ёки бирмунча олдин, барвақт, вақтли.

  1. Эрта турмоқ. Эрта бориб, кеч қайтмоқ. Эрта қариган киши. Бу йил қиш эрта келди. Экинни эрта эккан ҳосилини эрта ўрар. Мақол

  2. Ҳаракатинг эрта бўлса, кузда эрта ўрарсан. Мақол

  3. Раъно сув салқинида бугун ҳам эрта ухлаб қолди. И. Раҳим, Ихлос

2. Вақт, фасл билдирувчи баъзи сўзлар билан бирикиб, шу вақт, фаслнинг энг (эндигина) бошланиш вақтини билдиради.

  1. Эрта тонгданоқ ишга йўл оларкан қалбида ажиб ҳислар мавж ура бошлади. Газетадан

  2. Икромжон, эрта баҳор Найманга кўчиб чиқаётганларида, Азизхонга ёзилган хатга қўл қўйди. С. Аҳмад, Уфқ

  3. Эрта наҳор чоғида, денгизнинг ёқимли оромбахш майин шамоли эсиб турганда Каспий ажиб жилвагар кўринарди. Н. Сафаров, Оловли излар

3. кесим взф. Бирор иш-ҳаракатни бажариш, амалга оширишга ҳали вақт борлигини, вақти келмаганлигини билдиради.

  1. Уйга боришни истамади, лекин гапга боришга ҳали вақт эрта эди. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Ҳали ётмоққа вақт эрта эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар

4. от Тундан кунга ўтиш вақти, тонгдан сўнгги пайт; эрталаб.

  1. Носвой йўқ, эртадан бери хумориман. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Нима қилибди юрагимга? Менга ўхшаб эртадан кечгача уйда ўтиринг-чи. А. Қаҳҳор, Асрор бобо

5. от Келаси кун, сўз бораётган кундан кейинги кун.

  1. Бу воқеанинг эртаси. Эсарнинг эртаси кўп. Мақол

  2. Бугун бўлмаса, эрта. Бугунми, эртами, ўқишни бошлаймиз.

  3. Сизлар чиқинглар иш бўлмаса, ётинглар, эрта вақтлироқ туриб, ёвонга гўнг ташийсизлар. С. Айний, Қуллар

  4. Директоримиз эрта бор, индин бор, деб ишни чўзиб юбордилар. Муштум

эрта сўзи қатнашган жумлалар:

Эрта билан

Эрталаб.
  1. Шаҳид бўлган сарбозларни эртага эрта билан шу ерга кўмишни айтган карвонбоши отга қамчи босиб, Хўқанд сари чопди. Мирмуҳсин, Меъмор

Эрта бир кун

Иш-ҳаракат, ҳодисанинг келгусига оидлиги, келгусида бўлишини билдиради.
  1. Кимлар эса бугун ғолиб, Эрта бир кун забундир. Э. Воҳидов, Шарқий қирғоқ

Эрта кунда

Умуман; ҳар вақт, доим.
  1. Эрта кунда жанжал.

  2. Ҳиммат-ку эрта кунда йўқ, яна ўзи ўлгудек бахил Муштум


ЭРТА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

ERTA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
2279
Сўзнинг тескари ёзилиши
атрэ
Ҳарфлар сони
4
Кўришлар сони
247

эрта сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing

Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар

эрта сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, эрта сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+