ларза
билан улашинг
1. Кучли таъсир натижасида юз берадиган қаттиқ титраш, қаттиқ силкиниш; титроқ.
-
Тўхтовсиз ва қаттиқ отишмалардан ер-у осмон ларзада.
-
Мурувватли, сахий, дилкаш, дилбар ер, Гумбурлаб силкиндинг, бағрингда ларза. Ғ, Ғулом
2. кўчма Қаттиқ безовталик, безовта қилувчи нарса, ҳолат.
-
Самарқандда Бобурни тилдан қолдирган касаллик — ғоят кучли бир руҳий ларзанинг оқибати эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
ларза сўзи қатнашган жумлалар:
Ларзага солмоқ (ёки келтирмоқ)
-
Танклар ерни ларзага солиб яқинлашмоқда эди. О. Ёқубов, Излайман
-
Тоғнинг ҳар бурчаги ва ёнбағридан акс садо келиб, дарани ларзага келтирди. С. Айний, Дохунда
-
Кўпларнинг хаёли дунёни ларзага солган темурийлар салтанатининг буюк тождорига қарши, ўз ўлимини билгани ҳолда тиғ кўтарган кимсада эди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Бу даҳшат Абдуллани қаттиқ ларзага солди. Ҳ. Шамс, Душман
ЛАРЗА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LARZA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ларза сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар