эҳсон
билан улашинг
1. Хайрли, савобли иш, кори хайр; эзгулик.
-
Бахил эҳсондан қочар, хасис — меҳмондан (қочар). Мақол
-
Ёғи йўқ, қаймоғи йўқ чойи қурсин, Хайри йўқ, эҳсони йўқ бойи қурсин. Фольклор
2. дин. Худо йўлига бериладиган зиёфат, хайр-садақа, хайр-саховат, хайр-эҳсон, худойи.
-
Қошки ул хайри эҳсон бергувчи зотлар берадиган бир парча читларини миннатсиз, озорсиз берсалар. К. Яшин, Ҳамза
-
Юзини сокол босиб кетган қаландар эҳсонни тезда кашкулга жойлаб узоқ дуо қилди. А. Мухтор, Опа-сингиллар
3. Умуман, ҳадя, инъом.
-
Эҳсон бермоқ.
-
[Машшоқ] Отабекдан катта-катта эҳсонлар кўргани учун, вақтнинг кечлигига ҳам эътибор қилмай, кирган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ёзнинг эҳсони, олинглар, азиз меҳмонлар! Ойбек, Улуғ йўл
4. Эҳсон (эркаклар исми).
ЭҲСОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EHSON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эҳсон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар