жодугар
билан улашинг
1. Сеҳр қилувчи; сеҳргар, афсунгар.
-
Нима бало, жодугармисиз, ота? Бизнинг ичимиздаги гапларни қаёқдан биласиз-а? [деди Муса] П. Турсун, Ўқитувчи
-
Зоти олийни ул бухоролик жодугарнинг фусунларидан қутқариб олмоқ керак. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
2. Кўчма Ўтакетган айёр, маккор, ҳийлагар.
-
Матқовул жодугар турмушга ташлаган биринчи қадамидаёқ қулоғидан қарзга ботди-ю, шу-шу ўнгланолмади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бир ҳовуч пул учун ақлдан озиб, Бутун дунёни ҳам ёқишга тайёр. Бу, ўша, абжағи чиққан жаҳонгир, Бу, ўша, ўлимтик, жодугар, айёр. Уйғун, Ҳаёт чақиради
ЖОДУГАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JODUGAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жодугар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар