жиғилдон
билан улашинг
1. Қушларнинг қизилўнгачидаги овқат тўпланадиган ва юмшатадиган буқоқсимон кенг жой.
-
Хўрозчанинг жиғилдони муштдай шишиб чиқди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
2. кўчма Томоқ, қурсоқ (нафс ҳақида).
-
Жиғилдон хуруж қилган ерда виждонга йўл йўқ. Уйғун, Ҳаёт қўшиғи
-
Ундан ҳазар қилинг: жиғилдонига Улар ўз онасин алишган инсон. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи.
жиғилдон сўзи қатнашган жумлалар:
Жиғилдон бандаси (ёки овораси)
-
Фармонқул кўп бамаъни эди-ю, икки-учта жиғилдон оворалари уни йўлдан уришди-да. С. Маҳкамов, Шогирд
Жиғилдон қайнаши
-
Хамир овқат есам, жиғилдоним қайнайди.
Жиғилдонга урмоқ ёки жиғилдондан ўтказмоқ
-
— Қиз бўйга етгандан кейин Мамасаид тайёр ошга баковул бўлди. Қалинини енг учида олиб, жиғилдонга урди-да, қизни узатди, — деди Давлатёр. П. Турсун, Ўқитувчи
ЖИҒИЛДОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
JIG‘ILDON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
жиғилдон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар