эгри
билан улашинг
1. Тўғри чизиқ бўйлаб йўналмаган; қийшиқ, қинғир.
-
Эгри чизиқ. Эгри қилич. Эгри кўчадан юрсанг ҳам, тўғри юр. Мақол
-
Азим толларнинг эгри шохларидаги шокила-шокила попуклар йўловчиларни салқинга чақира бошлади. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. Ҳақиқатга зид; нотўғри. -
-
Қийиқ иш қирқ йилдан кейин ҳам маълум бўлади, эгрисини қўйиб, тўғрисини гапираверинг, — деди Дўстмуродов. Муштум
-
Энди тўғри танқиддан эгри хулоса чиқариш одатингизни ташланг. Ойбек, О.в. шабадалар.
-
Дўстим, ҳаётга чуқурроқ қарасангиз, тўғри билан эгрини айира биласиз Ойбек, Нур қидириб
3. Хатти-ҳаракат, гап-сўз ва шу кабилар жиҳатдан ахлоқ-одоб, қонун-қоида меъёрий талабларига зид бўлган, шундай иш тутадиган; номақбул, ножўя, чакки.
-
Бирорта одам савдо соҳасида ишласа, дарров мияларига эгри фикр келади. Ф. Мусажонов, Ҳиммат
-
Эгри одам соясидан ҳам хавотирланаверар экан. Муштум
-
Ўзи тўғри бўлмаган одам бошқаларга ҳам эгри кўз билан қарайди. Газетадан
ЭГРИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EGRI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эгри сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар