эговла
билан улашинг
1. Эгов билан ишлов бермоқ, эгов билан силлиқламоқ, ўткирламоқ.
-
Аррани эговламоқ. Кетмоннинг дамини эговламоқ.
-
Пўлат найза ер остида ётарми, Темир найза эговласа ўтарми Ойсулув
2. кўчма Руҳий азоб бермоқ, қийнамоқ, емирмоқ.
-
[Дилбар:] Узингизни ўзингиз эговлаяпсиз, Комилжон ака. О. Ёқубов, Айтсам, тилим куяди, айтмасам — дилим.
-
Ойим раҳматликнинг умрини уруш даврининг қийинчиликлари билан мана шу оғир кетмон ҳам эговлаган П. Қодиров, Юракдаги қуёш
-
Кечадан бери миямни эговлаган масалалардан сўз очдим. Ҳ. Назир, Кўктерак шабадаси
ЭГОВЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
EGOVLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
эговла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар