лаққа
билан улашинг
1. зоол. Чучук сувларда яшайдиган, тангачасиз, мўйловли йиртқич балиқ.
-
Эрталабдан ташланган қармоқларга тўрттагина бир қаричлик лаққа илинди. Ҳ. Ғулом, Машъал
2. сўзлашув тили Лаҳм, суяксиз (гўшт).
-
[Нор:] Хола, мени кўп чархламанг-у, уврангизни кеса беринг! Оғзингизга сиққанини уч кунда лаққа жигардек қанорангизга илиб қўяман. Ҳамза, Паранжи сирлари
-
Ўзингга ташланган итга лаққа гўшт ташланг А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
лаққа сўзи қатнашган жумлалар:
Лаққа балиқ
лаққа сўзи қатнашган жумлалар:
Лаққа тушмоқ (ёки ишонмоқ)
-
[Эркин Раънога:] Йўқ, рости билан ҳам аҳмоқман! Аҳмоқ бўлмасам, шуларнинг ҳийласига лаққа тушармидим, Акрамнинг домига илинармидим? О. Ёқубов, Айтсам тилим куяди, айтмасам — дилим.
-
чойларни дамлаб, овқатларни димлаб қўямиз деса, мен лақма лаққа ишонибман. Й. Шамшаров, Тошқин
сўзлашув тили Лаққа чўғ (ёки ўт) айн. лахча чўғ (ёки ўт)
-
Кейин унинг тагига лаққа чўғдан қалаб, бир-икки пуфлади. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса
ЛАҚҚА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
LAQQA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
лаққа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар